Марказий Осиёда маданият, санъат ва мода соҳасидаги энг кенгқамровли лойиҳа — Art Week Style.uz-2009 Тошкентда 12 дан 17 октябрга қадар бўлиб ўтди. Санъат ҳафталигининг энг яхши анъаналарига кўра лойиҳада кўргазма ва тақдимот лойиҳалари, ёш дизайнерлар танловлари, Миллий либослар фестивали, ўзбек ва хорижий модельерлар намойишлари, санъатнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи мутахассисларнинг маҳорат дарслари, жаҳон эстрада юлдузларининг ҳайрия концертлари ўтказилди. Шунингдек, Style.uz доирасида Замонавий санъат халқаро биенналеси бўлиб ўтди. Art Week Style.uz лойиҳаси муаллифи - Гулнора Каримова.
ДавомиТўртинчи Style.uz Санъат ҳафталиги ўз ниҳоясига етди. 17 октябрь куни Ёшлар ижод саройи саҳнасида Style.uz қуйидаги категориялардаги ғолиблари эълон қилинди:
ДавомиArt Week Style.uz ҳафталиги доирасида 17 октябрь куни жаҳон эстрада афсонаси, британиялик хонанда Sting Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри биносида ҳайрия концерти уюштирди. Фонд Форумнинг ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Келажак овози” танлови ҳамда “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари Стингнинг махсус грант соврини соҳибига айланишди.
ДавомиТошкентда куз фаслининг энг асосий мода ва санъат анжуманига тантанали равишда якун ясалди. Ҳафталик нафислик ва орасталик билан йўғрилганлиги, кутилмаган воқеаларга бойлиги билан ёдда қолиши, шубҳасиз. Бунда Ёшлар ижод саройи саҳнасида ғарбча услубда шарқона гўзалликни тараннум этган якуний дефиленинг хизмати катта.
ДавомиStyle.uz-2009 санъат ҳафталиги доирасида замонавий санъат ривожининг тўлиқ қиёфаси, хорижий мамлакатлар бугунги кун маданиятида юз бераётган турли ҳодисалар, кўплаб рассомлар ижоди, уларнинг ютуқларини тақдим этаётган Замонавий санъат халқаро биенналеси ўтказилмоқда.
Давоми- Менга Ўзбекистон, айниқса, Тошкент мухити жуда ҳам ёқди. Бу менинг мамлакатга биринчи ташрифим олган энг асосий таассурот бўлса керак. Санъат хафталигига келсак, Фонд Форумнинг бу лойихаси жуда қизиқарли, чунки у ёш авлодни янги шаклдаги Европа, Ғарб ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан бўлган муносабатлар жараёнига киришига катта имконият яратади.
ДавомиМиллий санъат марказида бўлиб ўтган Миллий либос фестивали санъат ҳафталигида иштирок этаётган хорижий меҳмонлари томонидан бир овоздан лойиҳанинг “энг чиройли намойиши” деб эътироф этилди.
ДавомиВалентино каръерасига катта нуқта қўйган бўлишига қарамай, унинг ҳаёти мазмунига айланган иш-фаолияти ҳали ҳам давом эттирилиб, инсонларни мафтун этмоқда. Ўзларининг навбатдаги намойиши учун мазкур машҳур Модалар уйи вакиллари Style.uz-2009 санъат ҳафталиги ўтаётган Тошкентни танлашди.
ДавомиStyle.uz санъат ҳафталигига машҳур испан опера қуйчиси Монсеррат Кабалье ташриф буюрди. Унинг овозини “Испаниянинг буюк сопраноси” деб аташади. Қўшиқчи биринчи ўринда ўзининг бельканто техникаси, Россини, Беллини ва Доницетти яратган классик итальян опералардаги роллар ижроси билан танилган. Қуйидаги мукофотларни қўлга киритган: Католик Изабелла ордени соҳибаси (Испания), Санъат ва адабиёт ордени совриндори (Франция), I даражали Княгиня Ольга ордени соҳибаси (Украина).
Давоми«Оскар де ла Рента тўпламининг битта либоси учун барча кўйлакларимни алмаштирган бўлардим»...
Давоми