2009 йил 17 октябр

- Менга Ўзбекистон, айниқса, Тошкент мухити жуда ҳам ёқди. Бу менинг мамлакатга биринчи ташрифим олган энг асосий таассурот бўлса керак. Санъат хафталигига келсак, Фонд Форумнинг бу лойихаси жуда қизиқарли, чунки у ёш авлодни янги шаклдаги Европа, Ғарб ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан бўлган муносабатлар жараёнига киришига катта имконият яратади. Ва яна бир бор таъкидлайман, хохлардимки, ўзбеклар ҳамда Ўзбекистондаги барча халқларнинг бетакрор маданияти, урф-одатлари сўнмасин, зеро сизнинг бу хазинангиз буюк ва гўзалдир.
