Style.uz 12-17 октябрь 2009
Русский English
Ўзбек

Оскар де ла Рента: «Либос модага мос бўлмаса ҳам, мафтункор бўлиши шарт!»

2009 йил 16 октябр

Оскар де ла Рента: «Либос модага мос бўлмаса ҳам, мафтункор бўлиши шарт!»

«Оскар де ла Рента тўпламининг битта либоси учун барча кўйлакларимни алмаштирган бўлардим». Замирида айнан шу фикр мужассам этган жумлалар турли шаклларда таниқли модельер тўплами намойишидан олдин ва кейин ҳам кўп бора айтилди. Ёшлар ижод саройи саҳнасида тақдим этилган доминиканлик мазкур дизайнернинг тўплами турфа хилликка бой бўлиб, чиндан ҳам назокатли замонавий аёлга ҳам, «casual» — қулай услуб ихлосмандларига ҳам тўғри келарди.

Бутун дунёга машҳур Модалар уйининг намойиши ўзига хос жадаллашиб бориш усулида амалга оширилди. Унга кўра қулай ва босиқ ранглардаги «прет-а-порте» (кундалик кийимлар)дан аста секинлик билан нафис базм либосларига ўтилди, якунда эса энг дунёнинг машҳур ва бадавлат аёлларини либос учун унга навбатда турадиган ўша машҳур Оскар де ла Рента Модалар уйи вакили чиқди. Бинафшаранг, қизил, кўк ва қора ранглардаги ҳашаматли кечки базм либослари аёллар қалбини ҳаяжонга келтириб, ҳаттоки эркакларда ҳам ҳавас уйғотди.

Дизайнернинг «Либос модага мос бўлмаса ҳам, мафтункор бўлиши шарт!» деган принципининг маҳоратли тарзда ҳаётга тадбиқ этилиши яна бир бора унинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини, мазкур шиор «мода» номли турли туманликка асосланган фанда аксиомага айланганлигини кўрсатди.

© 2006-2009. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
NetGroup