Style.uz 12-17 октябрь 2009
Русский English
Ўзбек

Style.uz санъат ҳафталиги «мода ва санъат чўққисида»

2009 йил 18 октябр

Style.uz санъат ҳафталиги  «мода ва санъат чўққисида»

Тошкентда куз фаслининг энг асосий мода ва санъат анжуманига тантанали равишда якун ясалди. Ҳафталик нафислик ва орасталик билан йўғрилганлиги, кутилмаган воқеаларга бойлиги билан ёдда қолиши, шубҳасиз. Бунда Ёшлар ижод саройи саҳнасида ғарбча услубда шарқона гўзалликни тараннум этган якуний дефиленинг хизмати катта.

Агар мода дид билан боғлиқ тушунча бўлса, у ҳолда якуний дефиле иштирокчилари ақлбовар қилмас ишни амалга оширдилар, яъни барчага бирдек манзур бўлишни уддасидан чиқдилар. Намойиш кутилган-да аъло даражада бўлди: одатда босиқ томошабинлар “мода”га оид таклифларни қизғин муҳокама қилиб, ўз ҳиссиётларини яширмадилар.

Романтика ва назокат санъат ҳафталиги якунининг асосий тенденциялари бўлиб, улар барча намойиш этилган тўпламларда бош ўринга эга эди. Қолаверса, мазкур тенденцияларни очиб беришга дизайнерлар мутлақо бир-бирига ўхшамаган нуқтаи назарлар орқали ёндашишган.

Шарқона услубда белбоғланган Мадина Қосимбоеванинг содда ва шинам либосларидан сўнг Дилдора Қосимова ва Элина Хайруллина томонидан кийинтирилган кечки базм либосларидаги Шарқ гўзаллари подиумга чиқишди. Эльмира Ибрагимова тўпламининг асосий ўзига хосликлари корсетлар ва миниатюралар нақшидаги кенг юбкаларда намоён этилди. Модельер Наргиза бахмални афзал кўрди, материалнинг устидаги тиллоранг кашталар эса либосларга ҳашамат бахш этди.

Замонавий маликалар учун ҳашаматли кечки кўйлакларни Анна Ким тақдим этди. Саида Амирнинг ипакли “тасаввур намуналари” анча пайтгача намойишда иштирок этган ва одамлар диққат марказида бўлишни хоҳлаган барча аёлларнинг тушига кириши табиий. Мафтункор “нозик” силуэтларни яратиш учун дизайнер турли хил гулдор матолар ва бугун модага кирган кўпқаватлилик услубидан фойдаланган.

Эркак дизайнерлардан ёш ва ижодкор Канишка, ноанъанавийлик тарафдори бўлган Артем Дробышев ҳам ўзларининг мода борасидаги қатъий фикрларини либослари орқали таъкидлашга эришдилар. Айтганча, иккинчи модельернинг услуби деярли ўзгармаган — либосларни намойиш этган моделлар бу гал ҳам патлар, мўйна ва ялтироқ тошчалар билан безалган кийимларда пайдо бўлишди.

“Мода ва санъат чўққисида” фаолият юритадиган Модалар уйи дизайнерларининг намойишини Милан модалар ҳафталигида кескин бурилиш ясаган Guli тўплами якунлади. Guli Presents "Style.Uzbekistan" намойиши доирасида Фонд Форум ва Guli дизайнерлик студияси модани яхши тушунадиган мазкур аудиторияни нафақат ҳайрон қолдирди, балки мавсумнинг ўзига хос янгилигига ҳам айланди.

Шунингдек, Бош дефиле доирасида Visa Cardнинг Guli дизайнерлик студияси томонидан яратилган янги дизайни тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Намойишнинг энг сўнгги қисмида исроиллик модельер Галит Леви ўзининг кечки базм либослари тўпламини тақдим этиб, Шарқ ҳамда Ғарб мода оламини уйғунлаштирган кечага ёрқин ва ажойиб романтик тарзда якун ясади.

© 2006-2009. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
NetGroup